"Президент Шавкат Мирзиёевнинг илк сафари Россияга бўлади"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Путин ва Мирзиёев

Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг илк давлат сафари Россияга бўлиши ҳақида "Известия" газетаси ёзди.

Бунинг ортидан президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга келишини хуш қаршилаши хақида айтди.

"Известия" газетасига айни хабарни "Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли манба" ҳам тасдиқлаган.

Газетага ишониладиган бўлса, Ўзбекистонда Мирзиёевнинг келаси йил қиш ёки баҳор ойларига мўлжалланаётган сафари тайёргарлик бошланиб кетган.

4 декабрда 88.61 фоиз билан призидентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг расман қасамёд қилиш маросими учун ҳали аниқ кун белгиланганича йўқ.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентликлари Мирзиёевнинг Москвага сафари ҳақида хабар беришмаган.

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловда ғалабаси билан биринчилардан бўлиб табриклаган эди.

Ўшандаёқ Кремл матбуот хизматининг билдиришича, Путин Мирзиёевни Россияга таклиф қилган ва "таклиф мамнуният билан қабул қилинган".

Путин шунингдек, Мирзиёевга табрик телеграммаси ҳам йўллаган.

Ўзбек томони телефон мулоқоти Россия томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини ҳам қўшимча қилган.

"Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, икки томонлама алоқаларга доир барча соҳаларда ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ишончли, очиқ ва конструктив давлатлараро мулоқотни изчил давом эттириш ва жадал ривожлантиришга қатъий тайёр эканликларини билдирдилар", - дейилади расмий хабарда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.