"2017 - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Янги президент

Ислом Каримов давридан қолган - йилларни турфа ва баъзан такроран бир ном билан аташ анъанаси бу йил ҳам давом этган.

Янги сайланган президент Шавкат Мирзиёев келаётган 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилган.

Бу ҳақда Мирзиёев Ўзбекистон конституциясининг 24 йиллигига бағишланган йиғилишда маълум қилган.

Ҳали расман президентликка қасамёд келтирмаган Шавкат Мирзиёев учун бу сайловдан кейин илк бор рамзий аҳамиятга эга бўлса ҳам йирик тадбирда кўриниш беришидир.

Йиғинда давлат ва жамоат намоёндалари билан бир қаторда Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналардан меҳмонлар иштирок этишган.

Каримов давридан қолган ва аслида жиддий ислоҳотларга туртки бермаган йил номлаш анъанаси 1997 йилда бошланган эди.

Марказий Осиёнинг деярли барча бошқа давлатлари ҳам бу каби йил номлаш анъанаси мавжуд.

Ислом Каримов "ҳамиша барҳаётми"?

Ўзбекистонда мамлакатнинг илк президенти саналган Ислом Каримовнинг номини абадийлаштириш ишлари ҳам қизғин бошлаб юборилган.

Куни-кеча Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов ўтказиш ҳақида буйруқни имзолаганди.

Расман тасдиқланмаган бошқа хабарларда эса, Ўзбекистон президентининг бош қароргоҳи бўлиб келган Оқсарой Каримов музейига айлантирилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида Ислом Каримовни ўз отасига тенглаштирган эди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга сафари мобайнида Мирзиёев, Ислом Каримов ўзбекистонликлар учун Мустафо Камол Отатурк каби қадрли эканини урғулаганди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов расмий хабарларга биноан 2 сентябр куни миясига қон қуйилиши оқибатида 78 ёшида вафот этган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.