Фирдавс: "Онамнинг буйрагини олиш осон эмас…"

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Фирдавс: "Онамнинг буйрагини олиш осон эмас…"

Ўзбекистонлик Фирдавс Сайфутдинов 22 ёшда. Унинг иккала буйраги ҳам ишдан чиққан.

47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган.

Аммо бу жарроҳлик амалиёти қарийб 17 минг АҚШ доллари керак.

Фирдавс ўз онасининг бу қарорига рози бўлмаганини, ўзи учун бу жуда оғир масала эканини айтади.

Унинг волидаи муҳтарамаси Насима Расулова 47 ёшда ва жигарбандининг соғайиши учун Самарқанддаги уйини ҳам сотди.

Ўғлини Санкт-Петербургда даволатмоқда.

Фирдавсни ҳаётини сақлаб қолишнинг бирдан бир йўли унга буйрак кўчириб ўтказишдир.

- Бу ҳалиям ўғлимга ўзим донорлик қилаётганим учун арзон тушаётгани, - дейди Насима Расулова. - Бу ерга келишдан олдин бошқа давлатлардаги шу турдаги операциялар нархларини ҳам суриштирдик. Жуда қиммат. Ўғлимни асраб қолиш учун топа олган чорам шу бўлди.

Насима Расулованинг асли касби шифокор-гинеколог. 2014 йилда ўғлининг касаллиги сабабли Санкт-Питербургга келган.

Бугунда у ноиложликдан шаҳардаги ошхоналардан бирида ишлайди.

Унинг айтишича, ҳали жарроҳлик амалиёти учун зарур пулни тўплай олгани йўқ.

"Шунинг учун, операция тўхтаб турибди. Вақт эса ўтиб боряпти", дейди у.

Россиядаги фаоллар Фирдавс учун пул йиғиш амалига ҳам қўл уришган, аммо зарур пулнинг 5% ҳам йиғилмаган.

Фирдавснинг видеоҳикоясини BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

Унинг онаси ҳақидаги ҳикоя эса бу ерда - BBC Uzbek YouTube каналида

Фирдавс Сайфутдинов 22 ёшда ва иккала буйраги ҳам ишдан чиққан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.