AIBA танлови: Ҳасанбой Дўсматов пешқадам
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

AIBA танлови: Ҳасанбой Дўсматов пешқадам

Ўзбекистонлик номдор боксчи, Рио Олимпиадаси чемпиони Халқаро Ҳаваскор Боксчилар Уюшмаси томонидан “Йилнинг энг яхши эркак боксчиси”ни аниқлаш учун эълон қилинган танловни пешқадам мавқеъда якунлаган.

Бу халқаро ташкилотнинг расмий “Твиттер” аккаунти орқали эълон қилган уч кунлик сўровида Ҳасанбой Дўсматов 77% овоз тўплаган.

Бу борада ўзининг кубалик рақиби Робейси Рамирес(5%) ва қозоғистонлик даъвогар Данияр Елеуссинов(18%) ларни жиддий фарқ билан ортда қолдириб кетган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи official twitter

Агар, AIBA нинг “Твиттер”даги расмий аккаунтида имконли бўлган якуний натижага оид маълумотларга таянилса, “Йилнинг энг яхши эркак” боксчиси учун жаъми 1234 киши овоз берган.

Бу халқаро ташкилот таснифида “Йилнинг энг яхши аёл боксчиси” учун овоз беришлар эса, бугун – шанба куни бошланган ва жараённинг душанба кунига қадар давом этиши айтилмоқда.

Ҳозирча AIBA ҳам ўзи эълон қилган танлов ғолибларини расман маълум қилмаган.

Халқаро ташкилот қайта сўров эълон қилмаса ва расман ғолиб, деб эълон қилинган тақдирда, бу – Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Рио Ёзги Олимпиадасидаги ғалабаси ортидан қўлга киритган учинчи нуфузли халқаро мукофот бўлади.

23 ёшли ўзбекистонлик боксчи бунгача Вэл Баркер Кубоги ва “Олтин мангуст” халқаро мукофотларига ҳам лойиқ кўрилганди.

Совриндор боксчи

Ҳасанбой Дўсматов Риода Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига биринчи олтин медалини келтирган спортчи ва боксчи бўлади.

Андижон бокс мактаби вакили бўлган Ҳасанбой Дўсматов Риодаги ютуғи ортидан Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин, 16 йил деганда, Ўзбекистон тарихида Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган иккинчи боксчига айланганди.

Ҳасанбойга ўхшаб Андижон бокс мактабининг вакили бўлган Муҳаммадқодир Абдуллаев 2000 йилги Сидней Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтин медали совриндори бўлганди.

Энг сўнггида эслатиб ўтиш жоиз, ҳаваскор боксдаги карьерасида Риодагиси Ҳасанбой Дўсматов учун биринчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари эди.

Би-би-си Ўзбек Хизмати AIBA танлови билан боғлиқ сўнгги янгиликка муносабати билиш учун Андижондан Ҳасанбой Дўсматовнинг шахсан ўзи билан боғланди - боксчи билан суҳбатимизни сиз ҳам тингланг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio