‘Бу – вой-бў дейдиган ютуқ’

Ҳасанбой Дўсматов Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг AIBA танловидаги сўнгги ютуғига ўзбекистонлик ҳаваскор ва профессионал бокс олами юлдузларининг муносабати худди ана шу тариқа бўлмоқда.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг, қизиқ

Ўзбекистонлик илк Ёзги Олимпиада Ўйинлари совриндори Руфат ака Рисқиев наздида, "бунақасини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди".

Бокс "қироли" Артур ака Григорян, ""Жаҳоннинг энг зўр боксчиси" танловида ғолиб чиқиш - бу "вой-бу", дейишга тенг. Мен учун бу мақом - профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлишга баробар", - дейди.

Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори бўлган жамоадоши Шаҳрам Гиясов эса, "Бу - биз учун бир бахт бўлди. Рио Олимпиадасидаги тарихий натижамиз, хурсандчиликларимиздан кейин, қўшалоқ хурсандчилик бўлди", - деган фикрда.

Ҳасанбой ўтган жума куни "Йилнинг энг яхши эркак боксчиси"ни аниқлаш учун эълон қилинган танловни ғолиб мавқеъда якунлаган.

Бу халқаро ташкилотнинг расмий "Твиттер" аккаунти орқали эълон қилган уч кунлик сўровида Ҳасанбой Дўсматов 77% овоз тўплаган.

Бу борада ўзининг кубалик рақиби Робейси Рамирес(5%) ва қозоғистонлик даъвогар Данияр Елеуссинов(18%) ларни жиддий фарқ билан ортда қолдириб кетганди.

Ҳозирча AIBA ҳам ўзи эълон қилган танлов ғолибларини расман маълум қилмаган. Халқаро ташкилот қайта сўров эълон қилмаса ва расман ғолиб, деб эълон қилинган тақдирда, бу - Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Рио Ёзги Олимпиадасидаги ғалабаси ортидан қўлга киритган учинчи нуфузли халқаро мукофот бўлади.

23 ёшли ўзбекистонлик боксчи бунгача Вэл Баркер Кубоги ва "Олтин мангуст" халқаро мукофотларига ҳам лойиқ кўрилганди.

(Видеолавҳада uzreport.tv тасвирларидан ҳам фойдаланилди).

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.