Мирзиёев Тошкент вилоятига ҳоким тайинлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинлаган.

Шукурулло Бобоев шу йил августида ишдан олинган Содиқ Абдуллаев ўрнини эгаллайди.

Бу ҳақдаги қарор 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинган.

Сессия ишида Президент Мирзиёев билан бирга, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа ҳукумат аъзолари иштирок этгани хабар қилинмоқда.

Бобоев охирги 10 ойда Тошкент вилоятига тайинланаётган учинчи ҳокимдир.

Шу йил февралида марҳум президент Ислом Каримов милиция генерали Аҳмад Усмоновни коррупция айбловлари билан лавозимидан четлатганди.

Усмонов ҳибсга олиниб, кейинроқ соғлиги боис озодликка чиқарилгани хабар қилинган.

Шу йил августидан буён Исломжон Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётганди.

Унинг Бош прокурор ўринбосари лавозимига ўтказилгани айтилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг