Нодира Ҳидоятова: "ЎзЛиДеПга кираман"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нодира Ҳидоятова: "ЎзЛиДеПга кираман"

Ўзбекистонда бир вақтлар тузилган "Серқуёш Ўзбекистон" коалицияси аъзоси Нодира Ҳидоятова иқтидордаги ЎзЛиДеП партияси сафига кириш истагида эканлигини айтди.

Бу ҳақда у Facebook даги ўз саҳифасида билдириш берган.

"Серқуёш Ўзбекистон" коалициясига 2005 йил Андижон қирғини ортидан таниқли ишбилармон Санжар Умаров асос солганди.

Коалиция ўз олдига Ўзбекистонда сиёсий ва иқтсиодий ислоҳотларни ўтказишни асосий мақсад қилиб олганлигини айтганди.

Ушбу ҳаракатнинг мувофиқлаштирувчиси сифатида кўрилган Нодира Ҳидоятова 2006 йил март ойида давлатга тегишли пулларни ўзлаштириш ва иқтисодий жиноятларда айблар билан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Лекин кеийнчалик ҳукм - етказилган моддий зарарни қоплаш шарти билан - 7 йиллик шартли қамоқ жазосига ўзгартирилиб, у озод этилганди.

Коалиция раҳбари Санжар Умаров ҳам худди шу йили ҳибсга олиниб, солиқлардан бўйин товлаш ҳамда катта миқдордаги мулкни ўмариш каби бир неча иқтисодий жиноятларда айбланиб, 14,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Таҳлилчилар бу айбловлар сиёсий асосларда илгари сурилганлигини айтиб келганлар.

Нодира Ҳидоятова қамоқдан озод этилганидан бери ўтган 10 йил мобайнида матбуотга берган илк интервюсида нима учун у Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ЎзЛиДеП партиясига қўшилиш истагида эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг айтишича, ҳозирда мамлакат муҳим ўзгаришглар босқичи ўнгида турган экан, бу ўзгаришларни айнан иқтидордаги партия амалга оширишга қобил эканлигига ишонади ва бу жараёнларда иштирок этиш истаги бор.

"Шунинг учун мен мухолифатда эмас, бу ўзгаришларнинг таркибий қисми бўлмоқчиман", деб айтди у Би-би-си билан суҳбатда.