Ўзбекистон ҳукуматининг янги юзлари кимлар?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook
Image caption Абдулла Арипов ҳукуматидан Мирзиёев эълон қилган ислоҳотларни амалга ошириш кутилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлаган.

Ҳукуматдаги ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ ўқиш учун мана бу линкка босинг.

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибида Бош вазир Абдулла Ариповдан кейинги энг юқори ўринни "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ачилбай Раматов эгаллаган.

У Бош вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида "ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплекси"га раҳбарлик қилади.

Молия вазири лавозими эса Ботир Хўжаевга берилган.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланган.

У Бош вазирнинг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Абдулла Арипов ҳукуматидан Мирзиёев эълон қилган ислоҳотларни амалга ошириш кутилади.

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг