Медведев Абдулла Ариповга табрик йўллади

Фото муаллифлик ҳуқуқи government.ru
Image caption Дмитрий Медведев ўзбекистонлик ҳамкасбини табриклаган биринчи хорижий ҳукумат раҳбари бўлган

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Ариповни Бош вазир лавозимига тайинланиши муносабати билан табриклаган.

Бу ҳақда Россия ҳукумати вебсайти хабар қилган.

16 декабр куни йўлланган телеграммада Медведев Россия-Ўзбекистон алоқаларини "бундан кейин ҳам мустаҳкамлашга ҳозирлиги"ни изҳор қилган.

"Бу мамлакатларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига тўла жавоб беради", дейилади Россия Бош вазирининг телеграммасида.

Медведевнинг қайд этишича, ҳозирда икки давлат ўртасида йирик сармоявий, саноат ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Дмитрий Медведев ўзбекистонлик ҳамкасбини табриклаган биринчи хорижий ҳукумат раҳбари бўлган

Аввалроқ Медведев Шавкат Мирзиёевни Президент этиб сайлангани муносабати билан табриклаганди.

Кремл Ўзбекистоннинг янги раҳбари биринчи хорижий сафарини Россияга қилишини айтган.

Аммо ўзбек томони ҳозиргача буни расман тасдиқлаган эмас.

Россия матбуоти Мирзиёевни россияпараст раҳбар деб билади.

"Коммерсант" нашри Кремл асли ўзбекистонлик миллиардер ва Мирзиёев билан қариндошлик алоқаларига эга Алишер Усмонов воситасида Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига таъсир ўтказаётгани ҳақида ёзган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг