Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Kun.uz

Ўзбекистон Президенти хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, генерал-майор Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг раиси этиб тайинланган.

Бу ҳақда Божхона қўмитасининг расмий вебсайти хабар бермоқда.

ДБҚ раҳбари лавозимида ишлаб келган Зоҳид Дусанов эса Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига қайтайрилгани айтилади.

Зоҳид Дусанов айни лавозимда генерал-майор Шуҳрат Узоқовнинг ўрнини эгаллаган.

Президент Хавфсизлик хизмати раҳбарлигига кимнинг тайинлангани маълум эмас.

Айни пайтда ҳукумат порталининг вазирликлар, қўмита ва идоралар раҳбарларига оид қисми ҳануз янгиланганича йўқ.

Бу Шавкат Мирзиёев Президент сифатида қасамёд қилганидан сўнг ҳукуматда бошланган йирик ўзгаришларнинг бир қисмидир.

Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасида тузилмавий ўзгаришлар ўтказилишини айтган.

Худди шундай ўзгаришларнинг Президент девонида ҳам юз бериши кутилмоқда.

Генерал-майор Муиджон Тоҳирий Президентнинг қудратли хавфсизлик хизматини бошқарган.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2014 йил февралида Тоҳирий унинг уйида ўтказилган тинтувга шахсан раҳбарлик қилгани ҳақида ёзганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.