Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rossiyskaya gazeta

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан Президент Путинга ҳамдардлик билдирган.

"Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз. Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради", - дейилади ҳукумат порталида чоп этилган ҳамдардлик мактубида.

Мирзиёев Россия дипломатининг оила аъзолари ва яқинларига "чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган".

Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Карловнинг фожиавий ҳалок бўлгани муносабати билан элчи Владимир Тюрденевга таъзия изҳор қилган.

Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Карлов душанба куни Анқарадаги Россияга бағишланган фотокўргазма очилиши чоғида отиб ўлдирилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.