АҚШда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати молиячиси судланди

Image caption Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган

Голландиялик асли турк киши Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига моливий ёрдам беришда айбдор топилиб етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилади.

Бу ҳақида Ассошиэйтед Пресс хабар агентлиги маълум қилди.

АҚШнинг Колумбия ҳудуди прокуратураси чиқарган баёнотда айтилишича, 58 ёшли Ирфан Демирташга сешанба куни ҳукм чиқарилди.

Демирташ сентябрь ойида айбловларни ўз бўйнига олган.

Прокурорларга кўра, Демирташга айбловлар 2011 йилда илгари сурилган.

У 2006 ва 2008 йиллар ўртасида Голландияда бўла туриб Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун молия йиққан.

Демирташ ўтган йили Германияда қўлга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинганди.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати 1991 йилда ташкил топган бўлиб, ўз олдига Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш ва Исломий давлат барпо қилишни мақсад қилиб олган.

Унинг адвокатлари ҳозирча бирон бир баёнот билан чиқишмади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар