Берлин ҳужумчиси Миланда отиб ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Bka/handout
Image caption Берлин ҳужумчиси Миланда отиб ўлдирилган

Берлиндаги бозорга юк машинаси билан ҳужум қилишда гумонланган Анис Амри Миланда отиб ўлдирилган.

Бу ҳақда Италия прокурорлари маълум қилишган.

Миланда ўлдирилган шахснинг бармоқ излари Берлиндаги бозорга ҳужум қилишда гумонланаётган, асли келиб чиқиши тунислик Анис Амриники билан бир хил бўлган.

Амрини Италия полицияси отиб ўлдирган.

Душанба куни Берлиндаги бозорга юк машинаси билан бостириб кирилиши оқибатида 12 киши қурбон бўлган эди.

Германия полицияси Оберҳаузенда яна ҳужум уюштиришни режалаш айблари билан икки кишини ҳибсга олган.

Сешанба куни полиция етарли далил-исбот йўқлиги туфайли аввалроқ қўлга олинган гумондорни озод қилди.

Уларга кўра, ҳужумчи якка амал қилмаган ва қуролланган бўлиши мумкин.

Берлинда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

ИШИД гуруҳи ҳужумни ўз жангариларидан бири амалга оширганини даъво қилди, аммо ҳеч қандай исбот келтирмади.

Аввалроқ қўлга олинган Покистон фуқароси Навед Б ҳужумга алоқадорлигини рад қилган.

Полиция уни жиноят жойига боғлайдиган далил-исботни топа олмагач, уни озод этган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар