Шаҳрихон пичоқлари Россияни ҳам забт этмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Шаҳрихон пичоқлари Россияни ҳам забт этмоқда

Чуст пичоқлари қатори нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам машҳур Шаҳрихон пичоқлари энди Россия бозорларига ҳам кириб бориши мумкин.

Табиийки, Хитойнинг арзон моллари билан рақобатда қийналиб қолаётган Фарғона водийсининг пичоқчи усталари учун Россия ҳали-бери йирик бозорга айланмаслиги тайин.

Шунда ҳам усталарга кўра, Россияда бозор бор.

Сифатсизроқ бўлса ҳам арзон пичоқлар Россияда ҳам оз эмас.

Аммо шаҳрихонлик усталар учун пичоқчилик ота мерос касб ва асрлардан буён давом этиб келаётган анъанадир.

Усталарнинг аксарияти худди шу сабабдан ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигидан кўнгиллари тўқ.

Москвада бўлиб ўтган "Россия халқ ҳунармандчилик буюмлари" ярмаркасида ўзбекистонлик усталар ҳам ўз амалий санъатлари намуналарини намойиш этишди.

Ўзбекистонда ишланган ҳунардмандчилик намуналари орасида шаҳрихонликларнинг пичоқлари ҳам бор эди.

BBCUZBEK YouTube каналидаги туркум видеолавҳаларимизнинг навбатдагисида Шаҳрихон пичоқлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.