Хитой Ўзбекистонга қуёш энергиясини бермоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tim Ireland/PA
Image caption Ўзбекистонда қуёш энергияси салоҳияти катта

Хитойнинг Singyes Solar Technologies компанияси Ўзбекистонда йирик қуёш энергияси фермасини қуриш бўйича Ўзбекэнерго давлат акционерлик компанияси билан шартнома тузди.

Бу ҳақида хабар тарқатган Хитой матбуотига кўра, шартномага эришилиши ортидан Singyes акциялари 7,2 фоизга қимматлади.

Мазкур компания ютган 147 миллион долларлик тендерга асосан, у Самарқанд вилоятида қудрати 100 мегаваттга тенг қуёш энергияси панелларини ўрнатади.

Лойиҳани асосан Осиё Тараққиёт Банки молиялайди. ОТБнинг мазкур лойиҳа бўйича очиқлаган ҳужжатларида айтилишича, Ўзбекистондаги энергиянинг 89 фоизи қазиб олинувчи ёқилғига асосланган, қолгани эса ГЭСлар ёрдамида таъминланади.

Singyes молиявий директори Жимми Ю Чон-маннинг айтишича, ўз ширкати соляр панелларни Хитой шарқидан темир йўллар ва юк машиналари ёрдамида Ўзбекистонга олиб боради.

Қурилиш ишлари келгуси апрель ойида бошланиши ва 12 ой давом этиши мўлжалланган.

Ўзбекистондаги энергетика тизими эскирган бўлиб, корхоналарнинг ярми 1982 йилдан аввал қурилган.

ОТБ ҳужжатларида Ўзбекистон қазиб олинувчи ёқилғига ўртача халқаро кўрсаткичлардан кўра олти марта кўп таяниб қолгани айтилган ва у чиқараётган иссиқхона газлари миқдори борасида хавотир билдирилган.

Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон қуёш энергияси бобида катта салоҳитяга эга - мамлакатдаги йиллик қуёш нури соатлари 2800 ва 3050 орасидадир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар