The Sun": "Мистер Бин Ўзбекистондан топилди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Nodir Bek
Image caption Мистер Биннинг ўзбек қиёфадоши

Британиянинг олди-қочди хабарларга ихтисослашган "The Sun" газетаси Ўзбекистонни кўп тилга олмайди. Аммо у Ўзбекистонда Британиянинг машҳур комедия қаҳрамони Мистер Бин қиёфадоши топилгани ҳақида ёзди.

Газетага кўра, Мистер Бин персонажини яратган актёр Рован Аткинсоннинг қиёфадоши жаҳоннинг бошқа бурчагида - Ўзбекистон пойтахти Тошкентда топилган.

"Нигоҳи бургутникидек ўткир ишқибоз уни топиб, бахтсиз ҳодисаларга мойил бесўнақайнинг қиёфадошини 16 сониялик видеога олди", - деб ёзади Sun.

Газета ўз вебсайтида мазкур видеони тақдим этди.

Унда телефон камераси ортидаги шахснинг ўзбек тилида айтган қуйидаги сўзлари янграйди:

"Ниҳоятда Мистер Бин окамлар билан учрашдик... Ассалому-алайкум, окажоним. Бир сизга саволимиз бор... Нима дейсиз? Тошкентга келганингиздан ниҳоятда хурсандмисиз?.. Ока ҳайронлар."

Мистер Бин қиёфадоши эса афтидан уялиб, кулиб қўяди.

Жаҳоннинг кўп қисмларида Британия тимсолига айланган Мистер Бин 2017 йилда Хитой фильмида экранларга қайтиши кутилмоқда.

Видеони Лондонда яшовчи 22 ёшли ўзбекистонлик талаба Нодир Бек олгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар