Путин: 'Ассад ва исёнчилар оташкесимга келишди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria-Novosti

Россия Президенти Владимир Путин Сурияда ҳукумат ва қуролли мухолифат ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлашга келишганликларини эълон қилди.

Аввалроқ Суриянинг бутун ҳудудлари ва Алеппода оташкесимга келишилгани ҳақида Туркия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатганди.

Путин келишувга эришилгани ҳақида Россия Ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Сергей Лавров ҳамда Сергей Шойгулар билан учрашув чоғида эълон қилган.

"Ҳозиргина биз шунчаки кутган эмас, балки яқинлашиши учун жуда кўп саъй-ҳаракат кўрсатган хабарни олдик. Учта ҳужжат имзоланди", - деб айтган Путин.

Унинг сўзларига кўра, гап биринчидан, ўт очишни тўхтатиш ҳақида бормоқда.

"Биринчи ҳужжат Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида Сурия Араб Республикаси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ҳақида", - деган Путин.

Иккинчи ҳужжат, унинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш бўйича "комплекс чора-тадбирлар"ни назарда тутади.

Россия раҳбарининг билдиришича, учинчи ҳужжат "Сурия можаросини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича тинчлик жараёнларига тайёргарлик"ни кўзда тутади.

Айни пайтда Путин Россия мудофаа вазирлигининг Сурияда Россия ҳарбий иштирокини камайтириш ҳақидаги таклифини маъқуллаган.

Шу билан бирга Путин Россия "халқаро терроризмга қарши курашни давом эттириши ва Суриянинг қонуний ҳукуматига бу борада дастак беришда давом этиши"ни таъкидлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.