Қамоқхона фаолиятидан арз қилиш мумкин бўлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Guin.mvd.uz
Image caption Жазони ижро этиш бош бошқармаси сайти

Ўзбекистон фуқаролари энди Жазони ижро этиш буйича хавотирлари юзасидан Ички ишлар вазирлигига онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси сайтида (guin.mvd.uz) тўлдириш учун махсус форма ва қуйидаги эълон берилган:

"Жазони ижро этиш буйича хал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар юзасидан бизга онлайн мурожат килинг!"

Форма остида рус тилида қилинган иловага кўра, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси раҳбарига қилинган электрон мурожаат расмий ҳисобланади.

"Айни дамда қуйидагиларни унутмасликни сўраймиз", дейилади иловада.

"Агар жисмоний шахс сифатида мурожаат қилаётган бўлсангиз, сиз фамилиянгиз (исм ва ота исми), турар жойингиз ҳақида маълумот ва мурожаат мазмунини кўрсатишингиз зарур. Юридик шахслар мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ оти, жойи (почта манзили) ва мурожаат мазмуни кўрсатилиши керак.

Диққат! Туҳмат, ҳақорат ва ёлғон чақув маълумотларини бериш ман этилади.

Шунингдек, эслатиб ўтамиз, Сизнинг мурожаатингизни кўриб чиқишга қуйидагиларга асосланиб ёрдам кўрсатилади. (Қандай асослар экани кўрсатилмаган)

Шунингдек, бир шахснинг аввал кўп марта жавоб берилган масаласи қайта кўриб чиқилмайди, қачонки унда янги даъволар ва шароитлар бўлмаса."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар