Россиядаги ўзбек қизча ҳали ҳам онасига берилмади

Image caption Мамасаидова айни дамда судга тортилиши кутилмоқда

Ўзбекистон элчихонаси ва Россия болалар омбудсмани аралашувига қарамай, Нилуфар Мамасаидованинг касалхонада сақланаётган фарзанди унга ҳали ҳам қайтарилгани йўқ. Мамасаидова айни дамда судга тортилиши кутилмоқда. Унинг полиция идорасидан қилган баёнотини кўриш учун мана бу ерга босинг.

5 январь куни Нилуфар Мамасаидовага Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан тезкорлик билан шахсини тасдиқловчи маълумотнома тайёрланиб тақдим этилди.

Шу куннинг ўзидаёқ Мамасаидова ҳимоячиси ҳамроҳлигида болани олиш ёки кўришга рухсат беришлари учун пойтахт 1-юқумли касалликлар касалхонасига боришди.

Бош шифокор Евгений Власов ўзбек қизчанинг саломатлиги яхшилиги ва касалхона маъмуриятининг ўзи ҳам нима учун болани юқумли касалликлар шифохонасига келтирилганлигига ажабланишини билдирди. Шу билан бирга она ва болани кўришишига рухсат беришни ҳам рад этди.

-Манижа исмли 1 ёшли қизча полиция томонидан "қаровсиз бола" сифатида расмийлаштирилиб юборилган. Бола эндигина ўзига келди. Онаси билан кўришиш унинг соғлигига ёмон таъсир қилиши мумкин. Зарур хужжатларни олиб келгачгина, онани ичкарига киришига ёки олиб кетишига рухсат беришимиз мумкин, деди шифокор Власов.

Юрист Баҳром Исмаилов полиция ходимларининг қизчани "қаровсиз" дея расмийлаштирганлигини хужжатларни сохталаштириш, деб топди ва бу ҳолат юзасидан Кунцево туман прокуратурасига ариза билан мурожаат этди.

-Онаси билан бирга яшаган, хатто, Нилуфар полиция бўлимига борганида онасининг қўлида бўлган эмизикли қизча қандай қилиб "қаровсиз" бўлиши мумкин?! - дея изоҳлади юрист.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар