Ўзбек мигрант онага қизчаси қайтарилди

Image caption Мамасаидова ўз уйига ўғри тушгани, ўғрилар барча ҳужжатларини ўмарганини айтганди

Ўн беш кун аввал онасидан олиб қўйилган 1 яшар Манижа ниҳоят онасига - Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидовага қайтариб берилди.

Нилуфар Мамасаидованинг қизи ҳужжатсиз бўлгани учун Моксва полицияси томонидан 26 декабрда олиб қўйилган ва юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилганди.

Мамасаидова ўз уйига ўғри тушгани, ўғрилар барча ҳужжатларини ўмарганини айтганди.

Она эндиликда миграцион қоидаларни бузгани учун судга тортилади. Бугун бўлиб ўтган суд иши қолдирилган. Россия расмийларига кўра, у ўз иш рухсати муддати тугаганига қарамай, ишлаб келган.

Онанинг ўз фарзанди билан дийдорлашгани акс этган видеони кўриш учун мана бу ерга босинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар