Жаҳон чемпионати: ‘Ўзбекистонда хурсандчилик...’

Футбол мухлиси Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Тошкентдан таниқли футбол шарҳловчиси Аброр Имомхўжаевнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, ФИФАнинг футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 16 тага ошириш қарори Ўзбекистон футбол аҳли орасида худди ана шундай қарши олинган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

2026 йилдан бошлаб, жаҳон чемпионлиги учун авваллари бўлганидек 32 та эмас, жаъми 48 та миллий терма жамоа кураш олиб боради.

Миллий терма жамоалар учтадан бўлиб, 16 та гуруҳга бўлинишади: гуруҳ босқич саралаш беллашувларида энг яхши натижа қайд этган иккитадан миллий терма жамоа плей-офф босқичига чиқиш ҳаққига эга бўлишади.

Бу ҳақда бугун - 10 январь куни ФИФА матбуот хизмати расман маълум қилган.

Янги тартиб-қоидага мувофиқ, Осиё қитъасига яна тўртта қўшимча йўлланма ажратилади ва жаъми йўлланмаларнинг сони 8.5 тага етади.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, "бу - Ўзбекистоннинг футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиши учун яхши имконият яратади".

Эслатиб ўтиш жоиз, ўз тарихида икки гал саралаш босқич беллашувларининг плей-офф босқичига кўтарилган эса-да, Ўзбекистонга ҳалича жаҳон чемпионатига чиқиш насиб этмаган.

Тошкентдаги кайфият ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги имкониятларидан огоҳ бўлиш учун таниқли шарҳловчи Аброр Имомхўжаев билан суҳбатимизни назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг