Каримовнинг экспорт тўсиғи бекор қилинди

Image caption Экспорт моллари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан, 12та маҳсулотнинг мамлакатдан четга сотилишига қўйилган тўсиқ олиб ташланди.

Бундан буён дон, гўшт, сут маҳсулотлари, шакар, ўсимлик ёғи, чарм ва ипак хом ашёсини экспорт қилиш мумкин бўлади.

Шунингдек, янги фармонга биноан, антиквар мебель, рангли металлар, қоракўл териси, пилла ва пластик упаковкаларини ҳам чет элга сотиш мумкин.

Экспортчилар мазкур маҳсулотлар савдоси бўйича келишилган шартномаларни давлат божхона идораларига тақдим этишлари керак бўлади.

Марҳум президент Ислом Каримов қўли остида мазкур маҳсулотлар Ўзбекистон учун бўлган стратегик аҳамияти ва ички бозордаги танқислиги туфайли четга сотилиши ман этилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар