Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати квотаси оширилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати квотаси оширилди

Аҳолиси 32 миллионга яқинлашган Ўзбекистон учун Ҳаж зиёрати квотаси қарийб 40 фоизга оширилган.

Бу йил 7200 нафар ўзбекистонлик Ҳажга бориши мумкин.

Ўтган йиллар давомида айни кўрсаткич 5000 дан ортиқроқ эди.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Ўзбекистон нашрлари сўнгги ўзгаришни аҳоли орасида Ҳаж зиёратига боришни истовчилар кўпайгани билан изоҳлаган.

Би-би-си билан суҳбатлашган тошкентлик журналистлардан бирининг айтишича, зиёратчилар сонининг ошиши Ўзбекистонда Ҳажга бориш учун йиллаб рўйхатда турадиганларга жиддий таъсир қилмайди.

"Талаб доим катта бўлган, ҳукумат ҳеч қачон Ҳаж учун Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун қанча жой ажратганини очиқламаган. Саудиядан Ўзбекистон Ҳаж зиёрати учун квота оширишни сўрагани ҳақида ҳам маълумот йўқ", дейди.

Ҳаж зиёратига оид сўнгги ўзгаришларда айрим чекловлар ҳақида ҳам сўз боради.

Эндиликда муқаддам Ҳаж зиёратига борганларнинг такроран сафар қилиши мушкуллашади.

Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида Ҳаж зиёрати учун навбат бир неча йилларга чўзилаётгани, таниш-билишчилик ва айрим ҳолатларда порахўрлик ҳам кузатилаётгани юзасидан баҳс этилади.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёрати ўринларини қандай тақсимлайди?

Саудия Арабистони ҳар бир мамлакатга алоҳида Ҳаж квотасини беради, аммо бу давлатларнинг ўзи айни квотанинг қанчасини истифода қилиш ва кимни, қандай йўлда жўнатиш қарорини беради.

Ҳар йили Ҳаж зиёратини адо этадиган мусулмонлар сони 3 миллиондан ортиқ экани айтилади.

Саудия Арабистони учун зиёратчиларни қабул қилиш сўнгги йилларда анчайин мушкул вазифага айланган.

Мусулмон давлатлари орасида Индонезия ҳар йили энг кўп зиёратчиларни Саудия Арабистонига жўнатади.

Ҳар йили ўзгариб турадиган рақамларга кўра, 200 минг атрофида индонезияликлар Ислом дини фарзларидан бирини адо этишади.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёрати учун квоталарни мамлакатдаги ҳар минг мусулмонга бир ўрин билан белгилайди.

Аммо мусулмон аҳолиси кўп бўлган давлатларга айни қоида татбиқ этилмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар