Хорижлик сармоядор Ўзбекистонга молия ётқизишдан огоҳлантирмоқда

Савдо маркази

2011 йили Шоира Ҳасанова ўз она шаҳри Челакда янгидан қайта қурилаётган деҳқон бозорига сармоя ётқизишга жазм қилди.

Канадада яшовчи Ҳасанова бозор ва дўконларни ўз ичига олган марказга 150 минг доллар сармоя сарфлади.

Уч ойдан сўнг бозор битиб, одамлар дўконларни ижарага олиб ишлай бошладилар. Юзлаб иш ўринлари яратилди.

Ўзининг ҳам болалик йиллари шу бозорда ўтган Шоира Ҳасанованинг айтишича, она шаҳрида одамларга кун кўриш имконини яратганидан жуда ҳурсанд эди.

Лекин 2015 йил ёзида Шоира Ҳасанова она шаҳрига борган вақти эшитдики, бозор бузилар экан.

Янги тайинланган ҳоким Абдумўмин Жўраев буйруғи ва таклиф қилган янги лойиҳаси туфайли бозор вайрон этилишини эшитган дўконларни сотиб олган ёки ижарага олганлар у ердан кета бошладилар.

Сарфлаган сармоясидан ҳали бирон сўм фойда кўрмаган Шоира Ҳасанова ҳоким ҳузурига бориб изоҳ талаб қилди.

Бозорнинг бузилишига турли важларни келтирган ҳоким, сўнгида бузмаймиз деб ваъда берди.

Лекин Шоира Ҳасанова 2016 йили ноябр ойида Челакка борганда кўрдики, бозор вайрон этилганди.

Савдогарлар ишсиз, бизнеслар тўхтатаган, кетказилган сармоя кўкка совурилган.

Пули куйган Шоира Ҳасанова президент виртуал қабулхонасига шикоят ёзди. Шикоят бозорни бузган ҳокимга жўнатилди.

Ҳокимнинг қабулхонадан юборилган сўровномага йўллаган мактубида айтилишича 2010 йил Ўзбекистонда деҳқон бозорларини такомиллаштириш борасидаги фармонга биноан уни бошқа жойга кўчиришга ва ўрнига пахта қайта ишлаб чиқариш корхонаси қуришга қарор берилган.

Бундан ташқари ҳокимнинг айтишича, бозор атрофидаги дўконлар бузилмаган, бозор бузилган.

Шоира Ҳасанованинг айтишича, Ўзбекистон президенти ҳозирда мамлакатга сармоядорларни даъват қилмоқда. Лекин бу каби ҳолатлар давом этар экан, ҳеч бир сармоядор ўз молиясини мамлакатга олиб келишни истамайди.

Бозорнинг бузилиши ҳақидаги лавҳани Youtubeдаги BBC Uzbek каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг