Санкт Петербург: Тарихий масжидда садақа ўзбекча сўралади

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Самарқанддаги Гўри Амирни ёдга солувчи ушбу меъморий обида Санкт Петербургдадир

Тарих саҳифаларида ёзилишича, ушбу жомеъ масжид қурилиши Бухоро амири Саййид Абдулаҳадхон ташаббуси билан бошланган.

Амир Олимхон ҳам отаси бош-қош бўлиб барпо эттирган масжиднинг ишга тушишига катта ҳисса қўшган экан.

Масжид 1913 йилда очилган ва ўша даврда, Туркия истисно, Оврўподаги энг йирик жомеъ саналган.

Масжид миноралари 49 метр, гумбази эса 39 метр баланд... Бир вақтнинг ўзида бу ерда 5000 киши намоз қила олади.

1940 йилдан 1956 йилга қадар масжид эшиклари мусулмонлар учун ёпиб қўйилган.

Бино бутун салобати билан сизни мозийга етаклайди. Аммо, бугуннинг манзараси ўзгача...

Тарихда 1913 йилда шаҳардаги мусулмонлар сони бор-йўғи 8000 нафар бўлгани ёзилади.

Бугун шаҳарда қанча мусулмон яшашига доир аниқ маълумотлар йўқ, аммо матбуот Санкт Петербургдаги икки масжидга Ҳайит намозига йиғилганлар сони қирқ мингдан ортиши, яъни марказий масжид сиғдира оладиганидан 5 баравар кўплиги ҳақида хабар берган эди.

Россия матбуотида бот-бот танқид қилинадиган, айрим россияликлар билан гаплашсангиз, ҳамма муаммоларига балогардон қиладиган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари кўпи айни шу масжидда ибодат қилишади.

Ташқарида тизилган ва намозхонларни кутиб-кузатадиган рус онахонлари бугунги манзаранинг бир қисмига айланган.

Садақага қўл очган ушбу онахонларининг ўзбегу тожик тилларида дуогўйлик қилишлари ҳам гўё замона талабидек...

BBCUZBEK масжиддаги жума намозларидан бирига гувоҳ бўлган.

Бу ҳақдаги видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар