Тошкентдаги талабалар қўзғолонига 25 йил тўлди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентдаги талабалар қўзғолонига 25 йил тўлди

1992 йилнинг 16 январ куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар милиция билан тўқнашганди.

Икки талаба ҳалок бўлган, ўнлаб намойишчилар яраланган.

Ҳодисаларни ўрганиш учун тузилган ҳукуматнинг махсус комиссияси талабаларга қарата ўт очишга ким буйруқ берган, деган саволга жавоб қидирмаган.

Ғалаён ортидан ҳукумат талабаларнинг сиёсий фаоллигини жиловлашга қаратилган чораларга қўл урган.

Ўша кунларда Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-сининг суратга олиш гуруҳи талабалар қўзғолонини тасвирга туширган.