Акбарали Абдуллаев 22 февралгача ҳибсда қолади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Акбарали Абдуллаев

Халқаро қидирувга берилиши ортидан Киевда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Акбарали Абдуллаев 22 февралга қадар ҳибсда қолади.

Бу ҳақда Киев шаҳар прокуратураси маълум қилган.

Киев прокуратураси Смоленский тумани маҳкамасига 33 ёшди Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун ҳибсда қолдиришни сўраган.

Абдуллаев Ўзбекистонда молиявий жиноятларда айбланиши айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Prosecutors office Kiev
Image caption Киев прокуратураси

Киев прокуротурасининг веб саҳифасида Акбарали Абдуллаев бир миллиард долларга яқин молиявий фирибгарликда айбланаётгани даъво қилинган.

Абдуллаев Киев аэропортида қўлга олинган ва унинг ёнидан Ўзбекистон ва Доминикан республикаси паспортлари чиққан.

Акбарали Абдуллаев Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг хотини Татяна Каримованинг жияни эканлиги айтилади.

Би-би-си билан суҳбатда Смоленский туман маҳкамаси ўзбекистонлик маҳбус Акбарали Абдуллаев экани, аммо "маҳкама унинг қариндошларини аниқлаш билан шуғулланмаслигини" айтган.

Ўзбекистонда Акбарали Абдуллаев 2013 йилда қатор молиявий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.