Ўзбекистонда Ислом Каримов хотирланмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи darakchi.uz
Image caption Тошкентдаги "Наврўз" ресторанида Каримов хотирасига эҳсон оши берилмоқда

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мамлакатда марҳум президент Ислом Каримовнинг туғилган куни муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда хотира кечалари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Самарқандга ташриф буюрган.

У Ислом Каримов қабрини зиёрат қилгани ва қабр устида Қуръон тиловат қилингани айтилди.

Тошкентдаги "Наврўз" ресторанида Каримов хотирасига эҳсон оши берилмоқда.

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида қарор имзолаган.

Қарорга кўра, ҳар йили 2 сентябрь санаси Ислом Каримов хотира куни сифатида ёд этилади, 30 январь эса "Биринчи Президент таваллуд топган сана" сифатида кенг нишонланади.

Ўз отасининг таваллуд куни муносабати билан марҳум президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Facebook саҳифасида отасини хотирлаб баёнот чоп этди.

"Ҳамиша 30 январь куни биз Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлашга ошиқар эдик. Бугун эса ўзгача.....Сиз энди бизнинг орамизда йўқсиз, азиз отажоним...Шундай бўлса-да, биз дилдан доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз....То қалбларимиздаги муҳаббат абадий яшар экан, сиз ҳам юракларимизда мангу қолажаксиз," - деб ёзган Лола Каримова-Тиллаева .

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этгани эълон қилинганди.

Аввалроқ Каримовнинг Оқсарой резиденцияси 30 январь куни марҳум президент хотирасига бағишланган музей сифатида очилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ, музей очилиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар