’Ўзбек маданиятини тарғиб қилишга уринаяпмиз’

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Ҳаким Ғаниев гени ўзгартирилган маҳсулотлар кўпайишидан хавотирда экани ҳақида гапиради

'Ўзбек халқининг урф-одатларини таомлари орқали кўрсатиб, тарғиб қиляпман', дейди ўзбек таомлари бўйича энг таниқли ошпаз-мутахассис Ҳаким Ғаниев.

Ҳаким Ғаниев кўп йиллардан бери Москвада яшаб фаолият қилади. У Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси фахрий аъзоcи, ўзбек таомларига оид қатор китоблар, Россияда намойиш қилинган телекўрсатувлар муаллифи ҳамдир.

Ҳаким Ғаниев анъанага айланган "Палов культи" хайрия фестивал ташкилотчиси бўлиб, унга кўра, бу тадбирларнинг барчаси ўзбек маданиятини танитишга қаратилган.

"Фестивалга қанчадан-қанча одамлар келяпти. Биз тушган пулларни Россиядаги ногирон болалар ёки ногирон кексалар беряпмиз", дейди у.

"Уч-тўртта ўзбек ресторанлари бор. Бугунги сотилмай қолган нони, сомсаси, мантисини эртасига сотмасдан, эрталаб 8 гача атрофдаги нафақахўрлар, ёлғиз қолган қарияларга едиришяпти".

Ҳаким Ғаниев норину лағмон тайёрлаб икки бор Гиннесс китобиган ҳам кирганди.

BBCUZBEK билан суҳбатда асли марғилонлик ошпаз тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалувчи, қарийб унутилаёзган ўзбек таомлари, бугун овқатланиш маданияти қанчалар ўзгариб бораётгани ҳамда гени ўзгартирилган маҳсулотлар кўпайишидан хавотирлари ҳақида гапиради.

"Албатта, бу жараён мени хавотирга солади. Икки қадам "Макдоналдс"га кириб овқатланишга қўрқаман. Ҳозир қаерга бориб гўштни оласиз. Дўконга бориб ҳам гўшт олишга қўрқаман. Бозордан гўшт танлаб, аввал ҳидлайман, гўштнинг ҳиди келаётган бўлса, кейин оламан", дейди у.

BBCUZBEK билан Ҳаким Ғаниев билан Москвадаги "Туркистон" чойхонасида учрашган.

Таниқли ошпаз билан суҳбат BBCUZBEK нинг YouTube каналида.

Суҳбатнинг 1 қисми

Суҳбатнинг 2 қисми

"Муҳожирнинг аччиқ нони" лойиҳамизни кузатиб боринг

Ғурбатдаги ғариблар ё 'Московобод' ҳикоялари

'Турфа тақдирлар'

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.