Эронга қарши янги жазо чоралари

Баллистик ракета Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Эронга нисбатан янги жазо чоралари киритилади.

Бу Эрон томонидан яқинда амалга оширилган баллистик ракета синовига жавобан амал, дея айтилмоқда.

АҚШ Молия вазирлиги эронлик 13 шахс ва қатор ширкатларга нисбатан чоралар кўрилишини билдирган.

Аввалроқ жаноб Трамп Tweeter да "Эрон олов билан ўйнашяпти. Обама уларга нисбатан не қадар юмшоқкўнгил бўлгани қадрига етмадилар. Мен бундай бўлмайман", дея хабар ёзганди.

Лекин Эрон расмийлари, "қандайдир тажибасиз бир одамдан келаётган турли асоссиз пўписаларга берилмасликлари" ҳақида айтгандилар.

Ҳозирда жазо чоралари қўлланажак ширкатларнинг баъзилар Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан ва Хитойда жойлашган дейилмоқда.

Аввалроқ президент Трамп Эронга қарши чораларда "ҳеч нарса эҳтимолдан қочирилмайди", дея айтганди.

Бунга жавобан Эрон Ташқи Ишлар вазири Жавод Зариф Tweeter да "АҚШнинг пўписаларидан қўрқмаймиз" деб ёзган.

Бунга илова жаноб Зариф Эрон ҳеч бир мамлакатга нисбатан қурол-яроғ ишлатиш истаги йўқлиги, қуроллар фақатгина ўз-ўзини ҳимоя қилиш йўлида ишлатилишини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг