'Мигрантлар ҳуқуқни билмасликлари катта муаммо'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Ботиржон Шерматов билан суҳбат BBCUZBEK нинг YouTube каналида

Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади.

Шўролар даврида кузатилмаган мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади.

Россияга келаётган аксарият меҳнат муҳожирлари ўз ҳуқуқлари яхши билишмайди. Бу мамлакатдаги барча иш берувчи ширкатлар ҳам муҳожирларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини таъминламайди.

Кузатувчиларга кўра, ҳуқуқий нуқтаи назардан энг қаровсиз қолган муҳожирлар ўзбекистонликлардир.

"Қатор ташкилотлар муаммога дуч келган меҳнат муҳожирларига ёрдам беришга уринаётган эса-да, бу етарли эмас", дейди "ЛексМобайл" юридик фирмаси раҳбари Ботиржон Шерматов.

Москва шаҳрида меҳнат муҳожирларига Россияда қонуний бўлиш тартиблари борасида йўл-йўриқ ва маслаҳатлар, хужжатларни расмийлаштириш борасида ёрдам берувчи ушбу фирма 10 йилдан бери фаолият юритади.

"Ҳозир меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ энг асосий муаммо, бу улар ўз ҳуқуқларини билмасликларидир".

"Айни шу муаммони ҳал этиш учун биз migrant.mobi порталини ташкил этдик" дея қўшимча қилади у.

Россиядаги мигрантлар учун хужжатларни текширишда қулайлик яратувчи ушбу мобил дастур 2015 йил сентябрида ишлаб чикилган ва 120 мингдан кўп юклаб олинган.

Миграция борасида янгиликлар, қонун-қоидаларни ўзбекистонлик мигрантлар учун интернет сайти орқали маълумотлар бериб бораётган жамоа 2016 йил декабрда "Таянч" газетаси биринчи сонини ҳам нашрдан чиқарган.

5000 нусхада чоп этилган ушбу газета Москва шаҳри "Кўптармоқли миграция маркази" ва Москва областидаги "Ягона миграция маркази" каби миграция марказларида бепул тарқатилган.

BBCUZBEK ҳуқуқшуносни суҳбатга тортган ва аввало, сизнинг порталингиз бошқаларникидан нимаси билан фарқ қилади, деб сўраган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг