ETTБ- Ўзбекистон: Янги раҳбар, янги сармоя

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ebrd
Image caption Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистонга сафар қилган.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистонга сафар қилган.

Банк мулозимларининг сафаридан мақсад Ўзбекистон билан бир неча йиллик танаффусдан кейин алоқаларни қайтадан тиклаш эканлиги айтилмоқда.

ЕТТБ вакиллариЎзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қабул қилинган.

Бундан ўн йилча аввал Ўзбекистонни тарк этган ЕТТБ мамлакатдаги айрим лойиҳаларини чеклаб қўйгани айтилади.

Ислом Каримов ўлимидан кейин қудратга келган президент Мирзиёев мамлакатга хорижий сармояларни киритиш, иқтисодни эркинлаштиришга доир қатор ваъдалар берган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Абдулазиз Комилов Европа банкининг Туркия ва Марказий Осиё бўлими директори Наталия Ханженкова билан музокара ўтказган.

Музокаралар чоғида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг президенти Сума Чакрабортининг Ўзбекистонга режалаётган сафарига доир масалалар ҳам кўтарилган.

Каримовни изза қилган банк

2003 йил май ойида Европада Тикланиш ва Тараққиёт банки Тошкентда йиллик йиғинини ўтказган эди.

БМТ Ўзбекистонда қийноқ қўллаш ҳолатлари кенг ва систематик равишда рўй бериши ҳақида ҳисоботини эълон қилар экан, президент Каримов халқаро босим остида қолган эди.

Европа Банкининг Тошкентда ўз йиллик йиғинини ўтказиш қарори ҳам халқаро ҳамжамият танқидларига сабаб бўлганди.

Аммо йиғин арафасида Тошкентдаги дипломатик давралар ва халқаро журналистлар орасида гўё Каримовнинг қийноқлар ва инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолатлари ҳақида очиқ нутқ сўзлашига доир хабарлар тарқалди.

"Журналистлар ва айрим Ғарб дипломатлари Каримов қийноқ қўлланишини қоралашини кутишганди. Бундай бўлмади. Аммо Буюк Британиядан келган вазир Клэр Шорт Каримовга қаттиқ гапирди. Қийноқларни жиддий қабул қилинг, БМТ маслаҳатларини ҳаётга татбиқ этинг, деди. Ислом Каримовга бу ёқмаганидан қизариб кетгани ёдимда", деб хотирлайди 2003 йилда Тошкентда кечган Европа банки йиғинида қатнашган журналист.

Ислом Каримов ўз нуқтида қийноқлар масаласини мутлақо тилга олмади.

Британияда чиқадиган Guardian газетаси Каримовнинг ЕТТБнинг босимларига туриб берганини банкни ноқулай аҳволга солиб қўйгани ҳақида ёзган эди.

Банк ўзининг йиллик йиғини учун Тошкентни танлагани учун маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид остида қолган эди.

Европа Банки собиқ Шўро давлатларига миллиардлаб доллар сармоя киритган.

Ўзбекистонга ҳам Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки салмоқла ётиримлар қилгани айтилади.

Банк вебсаҳифасида сармоялар миқдори 899 миллион еврога тенглиги кўрсатилган.

Ўзбекистонда Европа Банки иштирокидаги лойиҳалар сони элликдан ортиқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.