Штайнмайер Германия Президенти этиб сайланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Штайнмайер бунга қадар 8 йил давомида Германия Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.

Германия парламенти Ассамблеяси Ташқи ишлар вазири Франк-Волтер Штайнмайерни мамлакат Президенти этиб сайлаган.

Социал-демократик партиянинг 61 ёшли номзоди омма сўровларида етакчилик қилаётганди.

Германида президент лавозими анчайин рамзий.

У хорижда Германияни тамсил қилади.

АҚШдаги президент сайловларида асли касби ҳуқуқшунос бўлган Штайнмайер Дональд Трампни "нафрат ташвиқотчиси" деб таърифлаган ва Вашингтон билан муносабатлар мураккаб бўлишини башорат қилганди.

Штайнмайер Берлинда тўпланган Федерал Ассамблея йиғилишида сайланган.

Ассамблея 1260 нафар қонун чиқарувчилар ҳамда Германиянинг 16 штатидан делегатларни ўз ичига олади.

19 март куни қасамёд қилиши кутилаётган Франк-Волтер Штайнмайер бунга қадар икки марта, 8 йил давомида Германия Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

У 2009 йилдаги федерал сайловларда Ангерла Меркелга рақиб бўлган, аммо канцлерлик лавозими учун курашни бой берганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг