Шавкат Мирзиёев Москвага боради

  • 15 Феврал 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption 6 сентябр куни Самарқандга ташриф буюрган Путин марҳум Ислом Каримов қабрига гул қўйган ва Бош вазир Мирзиёев билан мулоқот ўтказганди.

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев апрел ойи Россияга расмий сафар қилиши кутилмоқда.

Ушбу хабарларни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ҳам тасдиқлаган.

Рустам Азимов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка қаратилган ҳукуматлараро комиссия йиғинида гапирган. Айни йиғин эса давлат раҳбари сафарига ҳозирликнинг асосий қисми экани таъкидланган.

Маълумотларга кўра, ташриф чоғи иккитомонлама стратегик ҳамкорлик ва унинг келажагига оид масалалар муҳокама қилинади.

Баъзи хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Президентининг Россия парламентида чиқиши ҳам мўлжалланган.

Россия Давлат Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Калашников "Известия" газетасига берган интервюсида биринчи ташриф шунчаки рамзий характерга эга бўлмаслиги, балки давлатлараро алоқалар ривожи устуворлигини таъминлаши ҳақида айтганди.

Олдинроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилиши ҳақида ҳам хабар қилинганди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг қайта сайланган Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган ҳамда телефон суҳбати чоғи туркман раҳбари уни мамлакатига таклиф қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг