Тошкентда яна азим чинорлар кесиляпти

Фото муаллифлик ҳуқуқи фото центральной азии
Image caption Маҳаллий маъмурият дарахтлар кесилишини оммага изоҳлаймайди

Тошкентда яна юз йиллик чинорлар кесилмоқда. Бу ҳақида тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоллари хабар тарқатишди.

Фаол Елена Урлаеванинг айтишича, ҳозирда Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Бобур паркидаги кўплаб дарахтлар, хусусан азим чинорларга болта уриляпти.

Шу ҳудудда яшайдиган яна бир фаол, Татьяна Довлатова Педагогик институт паркидаги кесилган дарахтлар ва илдизларини суратга олган.

Унинг айтишича, бу дарахтлар соғлом бўлган ва мазкур ҳудуд иссиқ кунда сайр қилиш учун ажойиб жой эди.

Бобур паркида ҳам фаоллар кесилган йирик чинорларнинг қолдиқларига гувоҳ бўлишган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги Ширин бозорига қўшни бўлган яшил ҳудуддаги кўплаб дарахтлар кесилгани хабар қилинади.

"Охирги пайтда дарахтлар кесиб ташланаётган бундай ҳудудлар жуда кўп. Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида дарахтлар, тўқайзорлар кесиляпти. Кимдир ўтин учун, кимдир қимматбаҳо ёғоч учун кесяпти. Ҳукуматнинг табиатни муҳофаза қилувчи масъуллари ҳеч қандай иш кўрмаяпти, Ахтам Шаймарданов ва Виктория Баженовага ўхшаган ҳақиқий экологлар эса таъқиблар туфайли мамлакатни тарк этишган", - дейди Урлаева.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар