Самарқанддаги газ ва свет узилишига ким айбдор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи настоящее время
Image caption Қаҳратон қиш мавсумида газ ва светсиз зимистон ичида қолган Самарқанд маҳаллалари акс этган видеолар шу кунларда кўпларни ларзага солган

Самарқанд вилоят ҳокими муовининг айтишича, Ўзбекистоннинг иккинчи энг йирик шаҳрида охирги пайтда табиий газ ва электр таъминотида тобора кўпайиб бораётган узилишларга аҳолининг қарздорлиги сабаб.

"Самаркандский вестник" агентлигига кўра, ҳоким муовини Олим Очилов вилоятда ёмонлашган коммунал хўжалик масалалари бўйича саволларга жавоб бериш учун матбуот анжуманида қатнашган.

Матбуот анжуманида "Марказгазтаъминот" ва "Самарқанд электр тармоқлари" бирлашмалари ҳам иштирок этганлар.

Қаҳратон қиш мавсумида газ ва светсиз зимистон ичида қолган Самарқанд маҳаллалари акс этган видеолар шу кунларда кўпларни ларзага солган.

Марҳум президент Ислом Каримов дафн этилиши билан кўплаб давлат раҳбарлари зиёратларига мезбонлик қилган Самарқанднинг оддий аҳолиси аҳволига афтидан ҳеч ким эътибор бермаган.

Ҳоким муовини Очиловга кўра, 1 январгача бўлган қарзлар газ бўйича 601 миллиард сўм, электр қуввати бўйича эса 660 миллиард сўмга етган.

Айни дамда у мазкур соҳалардаги ходимларнинг ўғрилик ва порахўрлигини қоралаган.

Унинг айтишича, ўтган йилнинг ўзида Самарқандда 100дан ортиқ ходимларга қарши жиноий ишлар очилган ва жазо тайинланган.

Очилов жаноблари истеъмолчиларни ўз абонент ҳисобларига пул тушишини шахсан назорат қилиш, ҳамда газ ва свет учун фақат кассага пул тўлашга чақирди.

"Марказгазтаъминот" директори Шукрулла Маҳмудов ва "Самарқанд электр тармоқлари" раҳбари Ғулом Примовлар анжуман иштирокчиларини газ ва свет таъминотидаги узилишларни бартараф қилиш йўлида кўрилаётган чоралар ҳақида огоҳ қилганлар.

"Ҳозирда электр ҳисоблагичларнинг янги тизими тадбиқ қилинмоқда. Ундан ташқари, Пастдарғом тумани ҳудудида Осиё тараққиёт банки молиявий кўмаги билан қуёш фотоэлектрик станцияси қурилиши якунламоқда. Бу қурилма ишга тушиши билан электр узилишларининг 80 фоизи бартараф этилади", - деб айтди Примов.

"Самаркандский вестник" ёзишича, самарқандлик расмийлар газ ва электр узилишлари ҳақида яна кўплаб бошқа саволларга жавоб берганлар, аммо уларнинг жавоблари негадир мақолада ёритилмади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар