Патент - мигрантларнинг энг катта бошоғриғи

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Меҳнат муҳожири (Санкт Петербург)

Россиянинг аксар минтақаларида ишловчи хориж фуқаролари учун патент нархи янги йилда 1947 рублга оширилган. Бу ўтган йилгига қараганда (2016 йил 1820 рубл, 2015 йил эса 1568 рублни ташкил қилган) 7% га кўпдир.

Москва ва Москва вилоятида меҳнат қилаётган мигрантлар учун эса патент тўлови нархи ўзгармаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Бугунда Москва ва Москва вилоятида патент тўлови нархи ойига 4200 рублни ташкил қилади.

Патент нархи йилдан-йилга ошаётгани Россиядаги меҳнат муҳожирларини қийин аҳволга қўяётгани сир эмас.

Меҳнат муҳожирларига кўра, ўртача 25 000 - 30 000 рубл миқдоридаги маошга ишлаётганлар учун бу ойлик бадални тўлаш осон эмас ва шу боис, айримлар Россияда "ноқонуний ишлашга" мажбур бўлишади.

Россия ҳукумати патент тизимини ислоҳ қилаётгани ҳақида айтса-да, пойтахт Москва ва Москва вилоятидан ташқарида ҳали ҳамон муаммолар сақланиб қолган.

BBCUZBEK суҳбатлашган меҳнат муҳожирларининг айтишларича, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган мигрантлар кўпи ҳали ҳамон патентни "ўртада турган воситачилар" ёрдамида олишади. Бу эса, меҳнат муҳожири учун "ортиқча харажат" деганидир.

Вазиятни ўрганиш учун ВBCUZBEK Санкт-Петербургдаги миграция марказига борган.

Видеолавҳани YouTube даги каналимизда томоша қилинг

"Муҳожирнинг аччиқ нони" лойиҳамизни кузатиб боринг

Ғурбатдаги ғариблар ё 'Московобод' ҳикоялари

'Турфа тақдирлар'

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг