"Нотариусга справкасиз бориш мумкин бўлади"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Argumentua
Image caption Справкалар олиш учун узун навбатларда туриш керак

Энди кўчмас мулкни сотиш, алмашиш ва ҳадя қилиш бўйича нотариал ҳужжатларни расмийлаштириш қоғоз справкаларсиз амалга оширилади.

Бу ҳақида газета.уз сайти Ўзбекистон Адлия вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

Вазирликнинг minjust.uz сайтида ёзилишича, Вазирлар маҳкамасининг 27 февралда чиқарган қарорига биноан эндиликда нотариуслар ўзларига керак маълумотларни "Нотариус" компьютер тизими орқали оладилар.

Шу пайтгача фуқаролар солиқ ва коммунал хизматлар олдидаги қарздорлик, иморатларнинг эгаси ва таркиби борасида кўплаб қоғоз справкаларни йиғишга мажбур эдилар.

Айтилишича, "Нотариус" ахборот тизими вазирликлар орасида амал қилади, ҳамда у орқали турли идоралар маълумотларни электрон ва жонли тарзда бир-бирига узатади.

Тизим жорий йилнинг 1 июлида Тошкентда, келгуси йил 1 июлидан эса бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлай бошлаши мўлжалланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга кирингБи-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар