Ўзбек ўсмирлари ўз жонига қасд қилиши "бартараф этилган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ўсмир мазкур ўйинлардан бирида қатнашишга розилик бериши биланоқ, унга турли вазифалар келиб туша бошлайди

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш мактаб ўқувчисини интернет ўйининг 15 босқичига ўтиш билан ўз жонига қасд қилишларини бартараф қилишга муваффақ бўлганлар.

Бу ҳақида Тошкент телеканалининг "Пойтахт" кўрсатувида Ички ишлар бошқармасининг вакили маълум қилди.

Жаҳон бўйлаб ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари интернет орқали оммалашган.

Би-би-си бир неча йил аввал ўтказган терговга кўра, интернетда ўсмирлар учун ўзларини қандай ўлдириш бўйича кўрсатмаларга тўла форумлар мавжуд.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистонда вояга етмаганлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари юқорилиги жиддий хавотирларга сабаб бўлиб келмоқда.

Айтилишича, Ўзбекистон ёшлари орасида ҳам бир неча интернет ўйинлари оммалашган.

Ўсмир мазкур ўйинлардан бирида қатнашишга розилик бериши биланоқ, унга турли вазифалар келиб туша бошлайди.

Аввалига улар беғараз туйилади - ўйинчига қандайдир ҳайвонни чизиш, тонг-саҳарда уйғониш ва бошқа вазифалар берила бошлайди.

Аммо, вақт ўтиши билан вазифалар мураккаблашади.

Хусусан, ўсмирга газни ёқиб қўйиб ухлаш, ёки тезликда ҳаракат қилаётган транспорт олдидан югуриб ўтиш буюрилади.

Бу вазифалар бора-бора иштирокчининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур муаммо ҳақида "Правда Востока" газетасида ёзилган мақолада айтилишича, таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўсмирлар ва ота-оналарни огоҳ қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг