"Президент Мирзиёевнинг илк сафари Туркманистонга бўлади"

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг Ўзбек ва Туркман расмийларига таяниб хабар тарқатишларича, Президент этиб сайланганидан кейин Шавкат Мирзиёевнинг илк хорижий сафари Туркманистонга бўлади.

Аммо нега?: Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Podrobno.uz веб-сайти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига, kun.uz веб-сайти Туркманистоннинг Тошкентдаги элчилигига таяниб хабар қилишларича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи 5-6 мартда мўлжалланган.

Матбуот хабарларига кўра, Президент Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни учинчи президентлик сайловидаги ғалабаси билан шахсан табриклайди.

Туркманистонда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини очиш кўзланган, Президент Мирзиёевнинг ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши хабар қилинган.

Шунингдек, Амударё устидан ўтадиган "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон" авто ва темир йўлини ишга тушириш режалаштирилган, шу муносабат билан тадбирлар Туркманистонда бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда оламдан ўтгани хабар қилинди.

4 декабрдаги президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатидаги илк ташрифи 2017 йил апрелида Россияга бўлиши хабари тарқатилган.

Кейинроқ эса жаноб Мирзиёев илк ташрифини Наврўз байрамидан кейин Қозоғистонга амалга ошириши ҳақида хабар қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг