Ўзбек қизи - дунёдаги энг зўр 20 хонанда қаторида

Image caption Барнохон Исматуллаева - кучли, равон ва оҳанрабо сопрано овози соҳибаси.

Ўзбекистонлик Барнохон Исматуллаева "Кардифф Дунё Хонандаси" халқаро кўригида якуний босқичга чиқди.

Британиядаги айни танлов жаҳондаги энг сара опера овозларини аниқлайди.

YouTube каналимизда видеолавҳамизни кўринг.

Ўзбекистон танловда илк бора қатнашаётган бўлса-да, Барнохоннинг финалга чиқиши, мамлакат учун улкан ютуқдир.

25 яшар ўзбек хонандаси - кучли, аммо равон сопрано овози соҳибаси.

Ёш санъаткор Андижоннинг Марҳамат туманида туғилиб ўсган.

Ёшлигидан дутор ва фортепьяно чалган. Ўсмирлик даврида ашула айта бошлаган.

Барнохон Исматуллаева оиласи билан ҳозир Москвада ижод қилмоқда.

У қатор машҳур опералар, хусусан, "Мадам Баттерфляй", "Қарға мотка", "Евгений Онегин" ва "Богема"да бош ролларни ижро этган.

Ўзбекистонда "Зулфия" операсида машҳур шоирани ўйнаган, тенор овозида ашула айтадиган турмуш ўртоғи Дамир Раҳмонов эса Ҳамид Олимжонни ижро этган.

Барнохон Исматуллаева Би-би-си билан суҳбатда ўз муваффақияти учун ота-онасига раҳмат айтди ва 8 март байрами билан барча оналарни табриклади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ