Видео: 'Фарзандимни ҳеч қачон Россияга жўнатмайман'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Бугунга қадар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан Россияга иш излаб келаётган меҳнат муҳожирлари сони пасайгани йўқ.

Видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Москва ва Москва вилоятининг ўзида уларнинг сони ўн минглабдир.

Россияга келгач, иш ва яшаш учун иссиқ жой топиш ҳам меҳнат муҳожирининг ўз зиммасида. Айни масалада омади чопганлар, чопмаганлар бор.

Бир хонадонда 30 дан ортиқ инсон яшаши, баъзи ҳолатларда эса, муҳожирлар ертўлаларда истиқомат қилишларига тўғри келиши ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Кузатувчилар вазиятни ўнглаш учун Россия ва меҳнат муҳожири келган мамлакат ўртасида сиёсий ечимга эҳтиёж борлигини таъкидлашади. Аммо ҳали ҳануз бу борада кўзга кўринарли қарорлар олинаётгани йўқ.

Москва вилоятида жойлашган ётоқхонада асосан Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган мигрантлар истиқомат қилишади.

BBCUZBEK ётоқхонадаги меҳнат муҳожирлари билан учрашиб, уларнинг муҳожиротдаги ҳаёти, Ўзбекистон ҳақидаги орзу хаёллари ҳақида сўраган.

Ўзбекистонлик Санжарнинг ҳикояси YouTube даги каналимизда

АСурхондарёдан Россияга 17 ёшида келган Нуралининг ҳикояси

"Муҳожирнинг аччиқ нони" лойиҳамизни кузатиб боринг

Ғурбатдаги ғариблар ё 'Московобод' ҳикоялари

'Турфа тақдирлар'

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг