Зўравонлик: Боғчадан сўнг навбат мактабгами?

Интернетда тарқалган видеодан кадр
Image caption "Сан эшшак, ...ни қисиб ўтир", - деб ҳақоратлайди ўқитувчи.

Facebookда ўқитувчининг биринчи синф ўқувчиларини калтаклаши ва уятли сўзлар билан ҳақоратлаши акс этган видео сиздирилган.

Фарғона шаҳридаги 10-мактаб экани айтилаётган видеода ўқитувчи жажжи болаларни китоб билан урганини кўриш мумкин.

Интернет социал тармоқларида тарқалган видеони Youtubeдаги каналимизда томоша қилинг

"Сан эшшак, ...ни қисиб ўтир. Сан мол палон қилаяпти, қаранг пистон қилаяпти, дейсан. Сан ўтиришни билмайсан", - каби сўзлар билан ҳақоратлайди у.

Аёл ўқитувчи ҳар бир сўзни айтаётганида ўқувчиларни ўғил боладан тортиб қизгача китоб ёрдамида аёвсиз ура бошлайди.

Ўқитувчи бир жойингни қисиб ўтир, деган сўзни кўча жаргонида бир неча маротаба такрорлаган. У ўқувчиларга очиқдан-очиқ таҳдид қилган.

"Орқага биронтанг қарасанг, каллангни орқага буриб қўяман. Менга қараб яна бир марта тўрсайгин, ўлдириб ташлайман. Путингни иккига йириб қўяман. Мен бу итларни деб компютерларни олиб келибман. Кетди мана таърифинг", - дея дўқ уради у.

Боғчалардаги ҳолат

Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти боғчаларида болаларга шафақатсизларча муносабат акс этган видео тарқалганди.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг яширин камерасига олинган ушбу видеоларда боғча ходимаси 3-5 ёшар болаларни қўлида ошпичоқ билан қўрқитгани ва жинсий аъзосини кесиб олишга урингани акс этганди.

Бу видеоларда англашилишича, бир неча боғча тунда фоҳишалар учун макон вазифасини ўтаб берган.

Шундан сўнг бутун республика бўйлаб мактабгача тарбия муассасаларида текширишлар бошланган.

Видеода акс этган шахслар жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар тарқатишди ҳуқуқ-тартибот органлари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.