Деҳлида ўзбек қиз оммавий зўрланган

Image caption Ҳиндистонда 2012 йилда 23 яшар талаба Жйоти Сингх бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланиб ўлдирилиши бутун мамлакат бўйлаб йирик намойишларга сабаб бўлганди

Ўзбекистонлик аёл Деҳлининг Масудпур туманида ўзининг собиқ йигити ва яна тўрт эркак томонидан дўппосланган ва жинсий зўрланган.

Бу ҳақида Ҳиндистон полициясига таяниб indiatoday нашри хабар тарқатди.

Аёлнинг номи очиқланмаяпти. Унинг собиқ йигити Анубҳав Ядав ҳибсга олинган.

Унинг дўстларига ҳам айблов эълон қилинган.

Полицияга кўра, воқеа 10 мартда юз берган, аммо аёл полицияга боришдан қўрққан.

Ниҳоят ўз танишининг қистови билан полицияга мурожаат қилган аёл дўппослашлар ортидан ҳушидан кетгани ва сўнгра жинсий зўрланганини айтган.

Ўз шикоятида қайд қилишича, жабрланувчи аёл ўтган олти ой давомида квартира ижарага олган.

Унга кўра, Ядав билан тўрт йил аввал ижтимоий тармоқларда учрашган ва ишқий муносабатларини бошлаган.

У икки ҳафта аввал ўз йигити билан алоқасини узгани, аммо Ядав уни безовта қилишда давом этгани ва ниҳоят дўстлари билан уни зўрлаганини айтган.

Ядав Ғазиабад туманида қўлга олинган, қолган тўрт гумондор эса қидирилмоқда.

2015 йил ноябрида Ҳиндистоннинг Ҳаряна штатида ўзбекистонлик 27 яшар Шаҳноза Шукурованинг жасади топилганди. Олти ойлик ҳомиласи бор Шаҳноза ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган.

Ҳиндистонда 2012 йилда 23 яшар талаба Жйоти Сингх бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланиб ўлдирилиши бутун мамлакат бўйлаб йирик намойишларга сабаб бўлганди.

Мазкур ҳодиса ортидан Ҳиндистонда аёлларга қарши зўравонлик мавзуси жамоатчилик диққати марказида қолмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар