Бедарак ўғли изидан келиб мигрантга айланган Наташа опа

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Москва вилоятидаги ётоқхонада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган қатор мигрантлар истиқомат қилишади.

(Видеосуҳбат BBCUZBEK нинг YouTube каналида)

BBCUZBEK ётоқхонадаги меҳнат муҳожирлари билан учрашиб, уларнинг муҳожиротдаги ҳаёти, орзу-ўйлари ҳақида сўраган.

Наманганлик Наташа опанинг ҳикояси бошқаларникидан фарқли. У 4 йил Россияга йўл солган ва шу куйи бедарак кетган ўғлини излаб келган.

Наташа опа биз билан гаплаша туриб йиғлаб юборди. У билан кейин хонасида сўзлашишга муввафақ бўлдик.

"Ўғлимни топсам бўлди, бошқа ҳеч нарса керак эмас", дейди у.

"Ёрдам сўраб ёзмаган жойим қолмади, милицияга ҳам, миллий хавфсизлик хизматига ёздим. Ҳеч бир фойдаси бўлмади".

Наташа опа ўғлини излаш баробарида иш ҳам топиб олган.

"Оилам бой эмас, шунинг учун зарар бўлмас, дея ишлаб турибман. Аммо кетмоқчиман, эрим ҳам айтаяпти "қайтиб кел", деб", дея қўшимча қилади у.

Видеосуҳбатни BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

Ўзбекистонлик Санжарнинг ҳикояси YouTube даги каналимизда

АСурхондарёдан Россияга 17 ёшида келган Нуралининг ҳикояси

"Муҳожирнинг аччиқ нони" лойиҳамизни кузатиб боринг

Ғурбатдаги ғариблар ё 'Московобод' ҳикоялари

'Турфа тақдирлар'

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг