Наврўз Ўзбекистонда сайл сифатида нишонланмоқда

  • 20 Март 2017

20 март куни Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлаш бошланган.

Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида асосий сайл бўлди. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK
Image caption 20 март куни Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида асосий сайл бўлди.

Ўзбекистонда бу йилги Наврўз олдинги йиллардагидан фарқли байрам қилинмоқда.

Тошкентда Наврўз нишонланаши акс этган фото ва видеоларни BBC Uzbekнинг Youtubeдаги каналида томоша қилинг

Тошкентдаги Наврўз сайли Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Олдинги йилларда Мустақиллик ва Наврўз байрамларининг Тошкентдаги асосий тантаналари учун ойлаб тайёргарлик кўрилар, минглаб инсонлар жалб этилар, бу тантаналар учун ҳар йили бюджетдан катта маблағ ажратилар ва раҳбарлар хавфсизлигини таъминлаш учун деб тушунтирилиб минглаб милиция ва бошқа хавфсизлик хизматлари ходимлари ойлаб "жанговор тайёргарлик" ҳолатида сақланар эдилар.

Тошкентдаги Наврўз сайли Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Бу йил давлат раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида ташкил этилган.

Қодирий боғига киришда ҳам қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилган.

Тошкентдаги Наврўз сайли Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Боғ ичига кирганлар қўлларидаги мобил телефонлари олиб қўйилганини айтишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклаган.

Сумалак Наврўз таоми Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Ўз табригида Президент Мирзиёев бу йилги байрамнинг фарқли ўтаётганини урғулаган: "Бу йилги Наврўз байрами, барча шаҳар ва қишлоқларимизда, умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани, унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда".

Тошкентдаги Наврўз сайли Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Байрам муносабати билан Ўзбекистонда 18 мартдаги шанба дам олиш куни душанба - 20 мартга кўчирилган.

Тошкентдаги Наврўз сайли Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Тошкент шаҳридаги қатор кўча ва хиёбонларда транспорт ҳаракати 19 мартдан бошлаб тўхтатилган.

.