Истанбулда ўзбек аёли ўлдирилди

гумонланувчи Фото муаллифлик ҳуқуқи Aksam

Истанбулнинг Фотиҳ мавзеида 43 ёшли ўзбек аёли бўғиб ўлдирилган. Аёлнинг ўлдирганликда гумон қилиниб 23 яшар Туркия фуқароси қўлга олинган. Йигит аёл танасини сотиш билан шуғулланганлигини, келишув шартларини бажармагани учун бўғганини айтган.

Туркиянинг Акшам газетаси хабар беришича, Фотиҳ мавзесидаги кунлик ижарага бериладиган уйлардан бирида 43 яшар Ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган. Жасад шифохонада экспертизадан ўтганидан унинг сўнг бўғиб ўлдирилгани ойдинлашган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида аёлнинг фоҳишалик билан шуғулланганлиги маълум бўлган. Полиция аёлнинг қўл телефонини текшириш орқали унинг энг сўнгги марта Нежати Ф. исмли шахс билан кўришганини аниқлаган. Тезкор амалиёт натижасида Нежати Ф. қўлга олинган.

Нежати Ф. тергов давомида икки ўртада келишмовчилик келиб чиққани учун уни бўғганини тан олган. У ўзбекистонлик аёлга минг лира (277 доллар) бериб бир кечага гаплашганини айтган.

Бироқ тун ярмида аёл кетиши кераклигини айтган. Йигит эса сени тонггача гаплашганман дея қўйиб юбормаган. Ўртада келиб чиққан тортишув натижасида йигит аёлни бўғган ва ҳушидан кетди, деб ўйлаб хонада ёлғиз ташлаб кетган.

Исловотхона тармоғи

18 март куни Туркиянинг турли шаҳарларида 76 та фоҳишахона очиб яширинча фаолият юритган ўзбекистонлик Мадина Шукурова қўлга олинганди. 36 яшар Шукурова Истанбулдан Тошкентга учаётган маҳал ушланган.

Турк матбуотининг хабар беришича, Мадина Шукурова қўлга олиниши ҳамон Истанбул полицияси олдиндан аниқланган 76 иславотхонага тезкор рейд ўтказган. Рейд давомида 16 киши ушланган.

Фоҳишалик қилишга мажбурланган 21 киши озод қилинган. Аёллар хаста қаровчи, энага каби ишларни қилиш учун Туркия олиб келинган. Бироқ паспортлари олиб қўйилиб фоҳишалик қилишга мажбурланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.