Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Inform.kz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 мартнинг иккинчи ярмида Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган. Остона халқаро аэропортида Мирзиёевни Қозоғистон Бош вазири Бахитжан Сағинтаев кутиб олган.

Ўзбекистоннинг янги Президенти ташқи сиёсатда қўшниларга эътибор қаратишни маълум қилган. У илк расмий ташрифига қўшни Туркманистонни танлаган, иккинчи сафар Қозоғистонга бўлмоқда.

"Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади", - дейилади Президент матубот хизмати хабарида.

Ташриф доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида қўшма бизнес-форум ўтказилиши кўзда тутилгангани айтилмоқда.

Ташриф якунлари бўйича давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро бир қатор муҳим ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон - Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган салмоқли тижорий шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Мирзиёев ташрифи арафасида Қозоғистоннинг Олма ота шаҳридан пойтахт Тошкентга тезюрар поезд қатнови амалга оширилган.

Масъуллар икки давлат ўртасида автобуслар қатнови ва 2006 йили ёпилиб қолган Қозоғистон ҳудуди орқали Тошкент ва жануб вилоятларини боғловчи йўлни очиш борасида музокаралар кетаётганини билдирган.

22-23 март кунлари Қозоғистонга бўладиган ташрифи арафасида Қозоғистоннинг давлат хабар агентлиги-Казинформ Мирзиёев билан суҳбатни чоп этди.

Унда Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон ва бошқа қўшнилар билан қандай алоқалар ўрнатмоқчи экани борасидаги саволларга жавоб берган.

"Қозоғистон Президенти билан учрашув чоғида биз мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни жадаллаштириш ва албаттаки, минтақадаги вазиятни ҳам муҳокама қиламиз",- деб айтган Мирзиёев.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ