Футбол фиғони: Ҳайкал ё ҳайфсан?

Фото муаллифлик ҳуқуқи UFF
Image caption Ўзбекистон бир неча бор Жаҳон Чемпионатига чиқишга яқинлашиб қолган, аммо омад кулиб боқмаган.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга мағлуб бўлгандан сўнг Facebookда келиб чиққан тортишувда ЎФФ масъули мураббийларга ҳайкал қўйиш кераклигини таъкидлаган.

"Ўзбекистон терма жамоалар марказининг ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиши бўлимига масъул ходими Шерзод Эгамбердиев Ўзбекистон терма жамоаси кўрсатаётган натижа учун мураббийларга ҳайкал қўйиш кераклигини таъкидлади", - дейилади бу борада ёзган kun.uz хабарида.

Эгамбердиевга кўра, Ўзбекистон Бразилия эмас ва ҳозирги эришилган натижалар учун мураббийларга ҳайкал қўйиш керак.

"Афсуски, биз Бразилия эмасмиз. Бой Қатар ёки БАА ҳам эмасмиз. Боримиз шу" - деб ёзган ТЖМ масъули Шерзод Эгамбердиев.

"Мураббийларимизга кўрсатаётган натижалари учун ҳайкал қўйиш керак. Жамоани «ўлдирмасдан», қўллаб-қувватлаш керак. Футболчилар ҳам ЖЧга чиқишни истайди".

Ҳайкал ё ҳайфсан?

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга 1-0 ҳисобида мағлубияти ўзбек футболи мухлисларини ҳамон ғазаблантирмоқда.

Футбол бобида Ўзбекистонни бой давлатлар билан таққослаш анча зиддиятли бўлиши мумкин.

Қолаверса, дунёда улкан муваффақият қозонаётган қатор давлатлар бойлар сирасига кирмаслигини ўзбекистонлик ишқибозлар яхши билишади.

Ўзбекистон футболи эса ҳали Совет давридан бери кучли мактабга эга бўлиб келган.

Ўзбекистон термаси Сурияга ютқазди

Улар ҳали куни-кеча турли ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини баён этиб, Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун мураббийни алмаштиришни талаб қилишганди.

Шунингдек, кўча-кўйда ҳам ўз норозиликларини изҳор этган мухлислар оз эмасди.

Ўзбек футбол жонкуярлари ҳар гал терма жамоаси ютқазганида дард-аламини интернетда тўкиб сочишади.

Аммо бу сафар мана учинчи кунки, ғазабнок изоҳларнинг охири кўринмаяпти.

Аксарият бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилишган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бир суратда Тошкентда рўйхатдан ўтган Ласетти русумли машинага Бабаянга қарши сўзлар битилган плакат ёпиштириб олинганини кўриш мумкин.

Ўзбек футболи минтақада энг кучлиси, аммо Жаҳон Чемпионатида тўп суриш орзуси ҳалича амалга ошмаяпти.

Ҳар сафар орзулар ҳақиқатга айланишига яқин қолганида умидлар чиппакка чиқмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу ҳикояни баҳам кўринг Баҳам кўриш ҳақида

Бу мавзуда батафсилроқ