Samsung - Galaxy S8 Iphone 7 дан зўрми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Samsung - Galaxy S8 Iphone 7 дан зўрми?

Samsung - Galaxy S8 мобил телефонидан меню тугмачаси "ғойиб" бўлган, аммо Bixby - овоз дастури бор, бу эса Apple ширкатининг Siri қурилмасига ўхшашдир.

Янги русумдаги S8 ва унинг «акаси» S8+ экранлари аввалги S7/S7 Edge экранларидан каттароқ, аммо телефоннинг ўзи кичикроқ.

Аммо сўнгги йиллар Samsung ширкатининг бошига кулфатлар кетма-кет ёғилиб турди.

Аввалига Galaxy Note 7 планшети билан муаммо пайдо бўлди.

Планшет батереялари ёниб кетадиган одат чиқарди, кейин эса ширкатнинг раҳбарияти коррупция можароси марказида қолди. Бу ўз навбатида Жанубий Корея президентига ишончсизлик билдиришга сабаб бўлди.

Samsung ўзининг Galaxy Note 7 планшетини ўтган йил август ойида тақдим қилди.

Аввалига батареялардаги носозлик оқибатида планшетлар куйди ҳам, ёнди ҳам…кейинроқ бир нечтаси портлаб ҳам кетди.

Учоқларда бу планшетлар билан парвоз тақиқланди.

Samsung Қақнусми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Samsung

Куйса ҳам, ёнса ҳам ва ҳатто портласа ҳам ўтган йил Samsung мобил телефонлар савдосида лидерликни қўлдан бермади.

Аммо йилнинг сўнгги чорагига келиб Apple ўзиб кетди.

Дисплей, дисплей…

"Galaxy S8 - эҳтимолки ширкатнинг сўнгги ўн йил ичида чиқарган энг муҳим маҳсулотидир, аммо Note 7 билан боғлиқ муаммолардан кейин янги телефоннинг ҳар бир зарраси обдон текширилади", дейди CCS технология ширкатидан Бен Вуд.

"S8 - шубҳасиз жуда мустаҳкам маҳсулот, аммо Samsung эндиликда айни телефонни имкон қадар бенуқсон қилиши керак, бу аксарият мижозларнинг ширкат маҳсулотлари билан боғлиқ муаммоларни унутишига ёрдам беради".

Galaxy S8 дисплейи 14,7 см, S8+ каттароқ - 15,7 см.

Samsung логоси фақат телефоннинг орқа қисмида қолган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Samsung логоси фақат телефоннинг орқа қисмида қолган.

Меню эса интерактив дисплейнинг бир қисмига айланган.

Бу смартфон ҳам Android системасида ишлайди.

Samsungнинг ишонтиришича, экраннинг каттароқ бўлгани бир вақтнинг ўзида иккита апликацияда ишлаш имконини беради.

Дисплей эса яна ҳам ёрқинроқ.

Янги смартфон аввалгиларига нисбатан юпқароқдир, шунинг учун ширкатга кўра, энди S8дан бир қўл банд бўлса, иккинчи қўл билан ҳам фойдаланиш мумкин.

"Салом, Bixby!"

S8 смартфонидаги яна бир янгилик - Bixby. Бу қурилма Siriдан кўп ҳам фарқ қилмайди.

Аслида Siri Inc S8даги "кўринмас ёрдамчи" пайдо бўлишига кўмаклашган.

Bixby қурилмаси билан сиз телефондаги бир неча апликацияларни ишга солишингиз мумкин: фотогалерияни очиш, месенжерлардан фойдаланиш ва об-ҳавони сўраш мумкин…

Тасаввур қилинг, дўкондасиз ва камерани кроссовкага қаратдингиз, тамом, Bixby сизга айни шу оёқ кийими интернет дўконларда қанчага сотилаётганини айтиб беради.

Аммо ҳозирча Bixby фақат корейсча ва инглизча "тушунади", холос.

Камерага гап йўқ..ми?

Камеранинг олд тарафи 8 мегапиксел, орти эса 12 мегапиксел, аммо графика аввалги смартфонга нисбатан 21 фоизга яхшиланган. Процессор ҳам 10 фоизга ўзгарган.

Samsung шунингдек, батареялар "умри узоқроқ" бўлишини даъво қилади.

Смартфон нафақат бармоқ изларингизни, балки қорачағингизни ҳам танийди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар